GM Uzbekistan электрон навбат бўйича қўйилган автомобиллар рўйхатини тақдим этди

GM Uzbekistan электрон навбат бўйича қўйилган автомобиллар рўйхатини тақдим этди

GM Uzbekistan АЖ автомобиль савдо тизимида шаффофликни таъминлаш ҳамда мижознинг ишончини ошириш мақсадида компания расмий сайтида янги бўлим ишга тушганини маълум қилди. Унинг ёрдамида харидорлар аввал рўйхатдан ўтказилган аризалар (электрон навбат) бўйича шартнома тузиш учун тақдим этилаётган автомобиллар рўйхати билан танишиб бориши мумкин.

Янги бўлимда бугун электрон навбат асосида шартнома тузиш мумкин бўлган 12 мингдан ортиқ барча русумдаги автомобиллар рўйхати билан танишиш мумкин. Аввал рўйхатдан ўтган аризалар бўйича шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли сананинг соат 9:00 гача амал қилиб, кунлик асосда шартномалар тузилишига қараб янгиланиб борилади.

Компания таклиф этаётган мазкур хизмат харидорга ўз навбатининг ўзгариш жадаллигни кузатиш имконини беради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.