GM Uzbekistan: энди автомобиллар етказиб бериш кетма-кетлигини онлайн кузатиб бориш мумкин

GM Uzbekistan: энди автомобиллар етказиб бериш кетма-кетлигини онлайн кузатиб бориш мумкин

GM Uzbekistan компанияси янги тизимни ишга туширди. Эндиликда электрон мурожаатларни рўйхатга олиш тизими ишламоқда, у реал вақт режимида етказиб бериладиган маҳсулотлар кетма-кетлигини кузатиб бориш имконини беради. Бу автомобиллар сотувида шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Kun.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Сиз мурожаат ҳолатини қуйидаги ҳавола бўйича ўтиб, билиб олишингиз мумкин.

«Электрон аризани рўйхатдан ўтказиш учун расмий дилерлик автосалонларидан бирига мурожаат қилиш лозим. Автосалон ходими электрон мурожаатни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, қўшимча мукофотлашни талаб қилса ёки бошқа қонунбузарлик ҳолатлари рўй берса, +99871 147 14-14 ягона ишонч телефонига дарҳол мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дея таъкидланади GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги хабарида.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.