GM Uzbekistan’га янги бош директор тайинланди

GM Uzbekistan’га янги бош директор тайинланди

Ўзбекистон АҚШ автомобиль холдинги директори лавозимига Рустам Ражабов тайинланди, деб хабар бермоқда Sputniknews-uz.com компания саҳифасига асосланиб.

Ражабов 2016 йилнинг 20 июлидан ушбу лавозимга тайинланган, шу билан бир вақтда компания Кузатув кенгашига беш киши тайинланган.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси раҳбари лавозимида олдин Тоҳиржон Жалилов ишлаб келган эди.

Охирги вақтларда Ўзбекистоннинг етакчи корхоналаридан бири бўлган GM Uzbekistan бир неча бор можаролар қатнашчиси бўлган ва ҳуқуқни сақлаш муассасалари томонидан текширувлар ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар ОАВда пайдо бўлган эди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.