GM Uzbekistan ишлаб чиқарилиши тўхтатилган автомобиллар ҳақида хабар қилди

GM Uzbekistan ишлаб чиқарилиши тўхтатилган автомобиллар ҳақида хабар қилди

GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Tico, Epica ва Nexia-2 автомобилларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган кўп сонли мурожаатлар туфайли ушбу моделларни ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилади Фейсбукдаги саҳифасида. Sof.uz шу ҳақда ёзмоқда.

«Tico, Epica ва 2-авлод Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган кўп сонли мурожаатлар туфайли, GM Uzbekistan АЖ маълум қиладики, Tico модели 2004 йилда ишлаб чиқаришдан олиб ташланган, Epica’ни ишлаб чиқариш 2012 йилдан тўхтатилган, 2-авлод Nexia’ни ишлаб чиқариш 2016 йил 1 августдан тўхтатилган», — деб ёзди Фейсбукда.

«Автомобилларнинг модель қаторлари, модификациялари, опциялари ва нархларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида GM Uzbekistan АЖ расмий сайтида ва Facebook’даги саҳифасида олдиндан хабардор қилади», — дейилади хабарда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.