GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга автомобил экспортини бошлади

GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга автомобил экспортини бошлади

GM Uzbekistan Яқин Шарқ мамлакатларига автомобил экспортини боошлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистонлик автомобил ишлаб чиқарувчи Chevrolet Spark автомбилини Ливан ва Иорданияга етказиб беришно бошлади. Маҳсулотнинг биринчи партияси 23 январь куни етказиб берилди.

Компания хабарига кўра, йил охирига қадар Яқин Шарқ ҳудудига 500 та автомобил етказиб бериш режалаштирилган.

Айни дамда ушбу автомобилларни Тунисга етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.