GM Uzbekistan «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди

GM Uzbekistan «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди

27 сентябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги автополигонда GM Uzbekistan турбодвигателли «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди ва тест-драйвдан ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Янги маҳсулот моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегияга мувофиқ ишлаб чиқарилмоқда. Тест-драйв иштирокчилари автомобилнинг барча афзалликларини кўриб чиқиш имконига эга бўлишди.

Компания хабарида қайд этилишича, айни дамда деярли барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар турбопуфлагичли двигателларга босқичма-босқич ўтмоқда. Автомобиль ускуналари соҳақида ўзининг ишланмалари билан машҳур бўлган йирик Америка корпорацияси Honeywell International, Inc. Прогнозларига кўра 2021 йилга бориб дунёдаги барча автомобилларнинг 48 фоиз турбодвигатель билан жиҳозланган бўлади.

2,5 л. атмосфера двигатели билан жиҳозланган «Малибу» автомобилининг характеристикалари билан таққослаганда турбодвигателли автомобиль ҳудди шундай ёқилғи сарфида қувватининг 253 л.с. қуввати ошиши билан фарқланади. Таққослаш учун айтиш мумкинки, 2,5 л. ҳажмли атмосфера двигателида бу кўрсаткич 186 л.с қувватни ташкил қилади. Турбодвигателли автомобилнинг 100 км/сгача тезлик двигателнинг кичик ҳажмига қарамай 1,7 секундга тезроқ.

«Кўпчилик турбодвигателли автомобиль жуда кўп ёқилғи истеъмол қилади деб ўйлайди. Аммо фарқ у қадар катта эмас. Автомобиль турбинаси кўпроқ ёқилғи юбориш имконини беради, аммо шу билан бирга тежамкорликни таъминлайди. Қандай қилиб дейсизми? Гап шундаки, турбомоторнинг иш ҳажми камроқ ва енгилроқ. Ушбу моделнинг ёқилғи сарфи аралаш циклда 100 км.га 8,5 л.ни ташкил қилади», — дейилади хабарда.

«Малибу Турбо» автомобили «Люкс» классдаги автомобилларнинг вакили бўлиб ўзбек автомобилсозлигида «Люкс» даражадаги седанларнинг янги даврини бошлаб беради. У юқори даражадаги қулайликка эга автомобиль саналади.

Мазкур автомобиль двигателнинг юқоритехнологик узоли бўлгани сабабли унга ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган сифатли мой маҳсулотларини қўллаш лозим. Мазкур автомобиль учун тавсиф қилинган ёқилғи — АИ-95.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.