GM Uzbekistan Малибу ва Ласеттига чегирма эълон қилди

GM Uzbekistan Малибу ва Ласеттига чегирма эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан GM Uzbekistan бир қатор моделларга байрам чегирмаларини эълон қилди, дейилган компания расмий хабарида.

Фақат 6, 7 ва 8 декабрь кунлари харидорлар республикамизнинг барча дилерлик марказларида GM Uzbekistan автомобилларини қулай шартларда харид қилишлари мумкин. Бунда олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган харидор Chevrolet Malibu автомобили учун 9 061 866 миллион сўмгача, Lacetti учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади.

Хабарда шунингдек чегирмалар фақат Chevrolet Malibu ва Chevrolet Lacetti автомобилларига амал қилиши ва автомобиллар сони чегаралангани айтиб ўтилган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.