GM Uzbekistan ногиронлиги бўлган шахслар учун автомобилларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозлайди

GM Uzbekistan ногиронлиги бўлган шахслар учун автомобилларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозлайди

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz

Қарор билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг фойдаланиши учун республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозлаш мазкур шахсларнинг буюртмаларига асосан “GM Uzbekistan” АЖ расмий дилерларининг ихтисослаштирилган сервис марказлари орқали амалга оширилиши белгиланди.

Шу мақсадда, “Ўзавтосаноат” АЖга 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда “GM Uzbekistan” АЖ расмий дилерларини зарур восита ва ускуналар билан таъминлаш вазифаси юкланмоқда.

Эндиликда:

бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги тўхтаб туриш жойлари умумий майдонининг камида 5 фоизи (камида 2 та жой) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун ажратилади;

тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган объектлари атрофида ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли автотранспорт воситалари учун вақтинчалик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади;

тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ногиронлиги бўлган шахслар ва 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналардан ҳақ олинмайди.

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.