GM Uzbekistan ўтган йилдан бери Тожикистонга 1,3 млн долларлик машина сотди

GM Uzbekistan ўтган йилдан бери Тожикистонга 1,3 млн долларлик машина сотди

GM Uzbekistan автокомпанияси ўтган йилнинг сентябридан бери қўшни Тожикистонга 1,3 млн долларлик автомобиль сотди, деб ёзмоқда Подробно.уз сайти.

2017 йилда ўзбек автомобили Тожикистондаги Made in Uzbekistan кўргазмасида ва ўзбек-тожик бизнес форумида намойиш этилганди. Ўтган йилнинг сентябрида эса Тожикистонда Ravon маркасининг салони очилган ва Damas, Labo, Spark, Сobalt, Gentra, Nexia автомобиллари сотила бошлаган.

Яқин ойларда Тожикистоннинг бошқа минтақаларида ҳам GM Uzbekistan автосалонлари очилиши керак.

Январ ойидан май ойигача Ravon 5184та автомобиль сотди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"