GM Uzbekistan ўз автомобиллари нархи ошиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

GM Uzbekistan ўз автомобиллари нархи ошиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

GM Uzbekistan компанияси Facebook’даги саҳифасида компания автомобилларининг нархи ошиши ҳақида турли нашрларда эълон қилинган хабарларга муносабат билдирди, дея хабар қилмоқда Sof.uz.

«Facebook ижтимоий тармоғидаги қатор янгиликлар агентликлари саҳифаларида GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархларини ошиши тўғрисидаги ҳабарларга оид сизлардан келиб тушаётган кўплаб саволлар муносабати билан шуни расман маълум қиламизки, GM Uzbekistan АЖ бундай хабарларга алоқадор эмас. GM Uzbekistan АЖ фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумот компаниянинг расмий интернет www.gmuzbekistan.uz ва Facebook ижтимоий тармоғидаги (@gmuzbekistanofficial) расмий саҳифаларида чоп этилади.

GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг моделлари, модификациялари, опциялари ва нархлари борасидаги ҳар қандай ўзгариш компаниянинг расмий интернет ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида олдиндан хабар қилинади», дейилган матбуот хизмати хабарида.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.