GM Uzbekistan расмий сайтида тез-тез бериладиган саволларга жавоблар келтирилган бўлимни очди

GM Uzbekistan расмий сайтида тез-тез бериладиган саволларга жавоблар келтирилган бўлимни очди

GM Uzbekistan ўз манзилига келиб тушаётган саволлар сонининг кўплиги туфайли, расмий сайтида тез-тез бериладиган саволларга жавоблар келтирилган бўлимни очди. Бу ҳақда қўшма корхона Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзмоқда Daryo.uz. Ушбу бўлим билан қуйидаги ҳаволадан ўтиб танишишингиз мумкин – http://gmuzbekistan.uz/chasto-zadavaemye-voprosy.html.

«Бундан ташқари, биз компаниянинг Facebook саҳифасида ҳам тез-тез бериладиган саволларга доимий равишда расмий жавоблар бериб борамиз», — дейилади хабарда. Компания саволлардан бирига жавоб берди. Саволларнинг бири қуйидагича берилган: «Мен юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилни харид қилмоқчиман. Буни қандай амалга оширсам бўлади? Автомобилларга шартнома бериш тартиби қандай?»

Жавоб берамиз:

Амалдаги тартибга асосан юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни GM Uzbekistan АЖнинг дилерлик корхоналаридан бирида харид қилиш мумкин. Автомобиль харид қилиш учун мижоз GM Uzbekistan АЖнинг расмий дилерлик корхонасига мурожаат этиши лозим.

Дилерлик корхонаси, унга ҳар ой бериб бориладиган шартномалар орасида мижоз истаётган автомобиль моделига тўғри келувчи шартнома бўлган тақдирда, ўша куниёқ шартномани расмийлаштириши мумкин. Маълумот учун шуни қайд этиб ўтиш лозимки, ҳар бир дилерлик корхонасида шу куни савдода мавжуд бўлган автомобиллар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб турувчи мониторлар ўрнатилган. Шунингдек, бу турдаги маълумотни расмий веб-сайтлардан, дилерлик корхоналарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан, ёки GM Uzbekistan АЖнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш марказининг +99871-141-77-77 рақамига қўнғироқ қилиб билиб олиш мумкин.

Дилерлик корхонасида истакдаги автомобиль моделининг керакли модификациясига шартномалар бўлмаган тақдирда, мижоз истагига қараб мақсад тўғрисидаги далолатнома тузилади. Бу далолатномада автомобиль модели (модификацияси), ранги ва автомобилни етказиб бериш тўғрисидаги шартномани тузиш санаси кўрсатилади.

Ушбу далолатнома буюртмани электрон навбатга киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади, ишлаб чиқариш режасини яратишда ва дилерлик корхоналари орасида автомобилларни тақсимлашда эса ундан фойдаланилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.