GM Uzbekistan Ravon автомобилларини Санкт-Петербургда ишлаб чиқариши мумкин

GM Uzbekistan Ravon автомобилларини Санкт-Петербургда ишлаб чиқариши мумкин

Айни дамда GM Uzbekistan компанияси вакиллари General Motors билан Санкт-Петербургда Ravon автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда.

Ўзбекистонлик компания мақсади — General Motorsнинг Санкт-Петербургда консервация қилинган заводи қувватида фойдаланишдир. 2014 йилда фаолияти тўхтилган завод йилига 100 минг автомобил ишлаб чиқариш имконига эга.

Санкт-Петербургда Ravon R2 моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ravon R2 айни дамда Россияда А-класс автомобиллари орасида энг бозори чаққон машина. 2017 йилнинг 11 ойи давомида салкам 13 минг автомобил сотилган. Компания йил охирига қадар ушбу кўрсатгични 15 мингга еткизишни ваъда бермоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.