GM Uzbekistan Россияда йил бошидан буён 9,34 мингта автомобиль сотди

GM Uzbekistan Россияда йил бошидан буён 9,34 мингта автомобиль сотди

GM Uzbekistan АЖ 2017 йилнинг январь сентябрида Россияда 9,34 мингдан ортиқ Ravon автомобилларини сотди, деб ёзади Daryo.uz.

Қўмита маълумотларига кўра, 2017 йилнинг сентябрида Россияда 1,6 мингдан зиёд Ravon автомобили сотилган.

GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши 2017 йилнинг илк тўққиз ойи якунларига кўра, 0,8 фоизни ташкил этди.

2017 йил январь сентябрь натижаларига кўра, GM Uzbekistan АЖ Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 19-ўринни эгаллади. GM Uzbekistan моделларидан ҳеч бири ҳисобот даврида Топ-25 бестселлерлар рўйхатига кирмади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.