GM Uzbekistan “шапка” сўраётган дилерлар ҳақида хабар беришни илтимос қилди

GM Uzbekistan “шапка” сўраётган дилерлар ҳақида хабар беришни илтимос қилди

GM Uzbekistan ўзининг расмий сайти орқали қилган мурожаатида харидорлардан автомобил харид қилиш жараёнида юз бераётган қонунбузарликлар ҳақида хабар беришни сўради. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

«Ҳурматли харидорлар, автомобил сотиб олиш жараёнида дилер корхоналари томонидан қўшимча пул талаб қилиш ёки бошқа қонунбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз, GM Uzbekistan ишонч рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз: +998 71 147-14-14», – дейилган компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз,  1 июндан бошлаб GM Uzbekistan ишлаб чиқараётган барча автомобиллар Ўзбекистон ичида миллий валютага сотилиши керак. Айни кунларда GM Uzbekistan салонларда мавжуд бўлган автомобилларни инвентаризация қилмоқда (санаб чиқмоқда). 1 июндан бошлаб сўмда шартномалар тузиш бошланади.

Олдин АҚШ долларида тузилган шартномалар шартлари ўзгармасдан ижро этилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.