GM Uzbekistan “шапкасиз” автомобиль харид қилиш учун шартномалар тайёрлаб қўйди

GM Uzbekistan “шапкасиз” автомобиль харид қилиш учун шартномалар тайёрлаб қўйди

GM Uzbekistan жорий йил 19 октябрь ҳолатига дилерларда автомобиль харид қилиш учун 24 058 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилди.

Шундан 9486 дона “Spark”, 2007 дона “Nexia”, 3325 дона “Cobalt”, 6515 “Lacetti” ҳамда 2725 дона “Malibu”.

Шартномаларни олиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган дилерлик автосалонлари рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Хабарда айтилишича, тақсимот асосида автомобиль харид қилишни истаган харидорлар шартнома тузиш учун тўғридан-тўғри дилерларга мурожаат қилишлари мумкин.

Рўйхат кунлик тарзда янгиланади ҳамда имзоланган шартномаларга қараб ўзгариб боради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.