GM Uzbekistan сотувга қўйилган автомобиллар сонини маълум қилди

GM Uzbekistan сотувга қўйилган автомобиллар сонини маълум қилди

GM Uzbekistan ҳар бир дилерлик марказида сотувга чиқарилган автомобиллар тури ва сонини эълон қилди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, маълумотлар ҳар куни янгиланиб боради. Ушбу ҳавола орқали автомобиллар рўйхати билан батафсил танишишингиз мумкин.

“Ҳозирги кунда «Матиз», «Спарк», «Нексия», «Кобальт» и «Ласетти» русумидаги автомобилларга шартнома расмийлаштиришингиз мумкин”, — дейилган хабарда.

«Лабо», «Дамас», «Орландо», «Малибу» ва «Каптива» автомобилларига эса шартнома олиш учун олдиндан ариза расмийлаштириш керак бўлади. Буюртманинг бажарилиш ҳолатинини эса онлайн тарзда қуйида кузатиб бориш мумкин бўлади.

Шунингдек, компания харидорларга яна бир бор ариза ёзиш ва шартнома имзолаш тартиби, шунингдек тўловларни амалга ошириш ва автомобилни еткизиб бериш тартибини эслатиб ўтган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.