GM Uzbekistan “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акциясини узайтирди

GM Uzbekistan “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акциясини узайтирди

GM Uzbekistan АЖ “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акцияси муддатини узайтирди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг велосипедларни ишлаб чиқаришни ва велойўлаклар сонини кўпайтириш ҳамда аҳоли соғлигини мустаҳкамлашда ёрдам берадиган велосипедда юришни оммалаштириш зарурлиги хақидаги таклифлари аҳолимиз томонидан фаол муҳокама қилинаётгани ва ижобий фикрлар билдирилаётганини ҳисобга олиб, “GM Uzbekistan” АЖ ўз навбатида мижозларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акцияси муддатини узайтирди”, - дейилган “Ўзавтосаноат” АЖ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Spark R2 Optimum A/T автомобилини харид қилиш вақтида велосипед учун берилган ваучер билан боғлиқ мазкур акция 30 августдан жорий қилинди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.