GM Uzbekistan таътилдан сўнг ишга киришди

GM Uzbekistan таътилдан сўнг ишга киришди

GM Uzbekistan қўшма корхонаси ва автомобиллар бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 1 августда бошланган профилактика таътилидан сўнг қайта ишга тушди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компаниясидаги манбага таяниб, «РИА Новости» агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

«Байрамдан сўнг барча корхоналар қайта ишга тушди, барча ишлаб чиқариш цехлари ва конвейер линиялари келаси ҳафтадан олдинги тартибда ишлаб чиқаришни бошлайди», — деди агентлик суҳбатдоши.

Аввалроқ, Асакадаги автомобилсозлик заводидаги ишлаб чиқариш профилактика ишларини ўтказиш учун режага кўра тўхтатилгани маълум бўлганди.

Хусусан, GM Uzbekistan T250 (Chevrolet Aveo) платформасидаги автомобилни йиғиш бўйича янги технологик линияни ўрнатиш бошлангани муносабати билан профилактика ишларини амалга оширди.

Янги русумдаги мазкур автомобиль 2016 йилда ишлаб чиқарила бошлайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.