GM Uzbekistan валютанинг давлат ва бозор курси тенглашишидан манфаатдор

GM Uzbekistan валютанинг давлат ва бозор курси тенглашишидан манфаатдор

5 июль куни GM Uzbekistan корхонасига матбуот сафари уюштирилди. Мазкур сафарда хусусий сектордаги журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги машҳур гуруҳлар бошлиқлари иштирок этди. Меҳмонларга GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов ҳамроҳлик қилди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Матбуот сафарида иштирок этган Кун.uz мухбирининг маълум қилишича, корхона бўйлаб саёҳат уюштирилган, ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилган. Шу ўринда GM Uzbekistan корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати борасидаги эътирозларга Рустам Ражабов изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, GM компаниясининг дунё бўйлаб 140 га яқин заводи бор. Ўзбекистон сифат бўйича кучли 30 ликдан жой олади. Рустам Ражабов бу ўринда турли миш-мишларга ишонмасликка чақирди. Чунки ҳар 6 ойда АҚШдан вакиллар келиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан шахсан танишиши барчага маълум қилинди.

Журналист ва блогерлар томонидан берилган GM Uzbekistan автомобилларининг нархи ошиши билан боғлиқ саволга жавоб берар экан Рустам Ражабов шундай деди: “Бу ҳолат қайта кўриб чиқилади, шунда нархлар Россия бозоридаги нархлар билан деярли бир хил бўлиб қолади. Валюта бозорининг либераллаштирилиши биз учун ҳам манфаатли. Бу орқали ишимиз енгиллашган, турли гап-сўзларнинг олди олинган бўлар эди”.

Яқин кунларда ушбу сафар таассуротлари ва унда кўтарилган мавзулар ҳақида сайтимиз орқали тўлиқ мақола ҳавола этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.