GM Uzbekistan Хоразмда ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда

GM Uzbekistan Хоразмда ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда

Йилига 40 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга  “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиали ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда.

Филиал йилига 40 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йил биринчи ярмида заводда “Damas”, “Labo”, “Orlando” русумли 13 минг 453 автомобиль ишлаб чиқарилди. Ўтган йили бу кўрсатгич 4 минг 729 донани ташкил этган эди.

«GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятининг Хоразм филиали томонидан 2015 йил якуни бўйича 49 минг «Damas», 2 минг 984 «Orlando» ва 1 минг 431 «Labo» автомобили ишлаб чиқарилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.