GM Uzbekistan ягона савдо порталини ишга туширди

GM Uzbekistan ягона савдо порталини ишга туширди

GM Uzbekistan бугундан Chevrolet.uz ягона савдо порталини ишга туширди. Ушбу портал орқали реал вақт режимида керакли модел ва рангдаги автомобилни ҳамда аризани рўйхатдан ўказиш учун энг яқин автосалонни танлаш мумкин.

"Портал орқали истаган киши автомобил сотиб олиш учун электрон навбатга туриши мумкин. Бунинг учун chevrolet.uz сайтига кириб, паспорт маълумотлари, СТИР, телефон рақами каби маълумотларни киритиб рўйхатдан ўтилади. Сўнгра мижоз ўзига ёққан моделдаги автомобилни танлаб унга буюртма бериши мумкин", — деди Uzinfocom Миллий ахборот тизимининг ривожланиш бўйича департаменти раҳбари Ҳусан Бердиев.

Унинг айтишича, шундан сўнг портал алоҳида идентификацион рақамни чиқариб беради ва мижоз ушбу рақам орқали ўз навбати ҳолатини кузатиб боради.

Автомашина сотиб олиш навбати келганидан сўнг дилер мижозга хабар беради.

"Янги тизим автомобил сотиб олишда қулайликни ва барча босқичларда шаффофликни таъминлашга қаратилган. Йил охирига қадар мижозларга портал орқали автомобил сотиб олиш учун шартнома бериш имкониятини жорий этмоқчимиз. Портал орқали нафақат автомобил, балки эҳтиёт қисмлар сотувини ташкил қилишни ҳам мақсад қилганмиз", — деди GM Uzbekistan режалаштириш дирекцияси директори Алишер Комилов.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.