GM Uzbekistan яна бир бор фойдаланувчиларни Facebook’даги сохта ўйинларга ишонмасликка чақирди

GM Uzbekistan яна бир бор фойдаланувчиларни Facebook’даги сохта ўйинларга ишонмасликка чақирди

GM Uzbekistan интернет фойдаланувчиларини яна бир бор Facebook’даги ютуққа автомобил қўйилган ўйин ва викториналар ҳақиқатга мос келмаслигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Daryo.Uz хабар бермоқда.

gentra3-680x455

“Охирги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan AJ ишлаб чиқарган автомобиллар ютуққа қўйилган танловлар ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар реализацияси билан боғлиқ бошқа аксиялар борасидаги ҳақиқатга мос келмайдиган хабарлар тарқалишда давом этмоқда”, — дейилади компаниянинг расмий саҳифасида чоп этилган баёнотда.

Компания GM Uzbekistan  маҳсулотлари ҳамда ўтказилаётган аксиялар ҳақидаги ҳаққоний ахборот фақатгина расмий сайтларда, шунингдек, Facebook’даги расмий саҳифада чоп этилишини эслатиб ўтди.

“Ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифаларда тарқатиладиган ҳар қандай бошқа хабарлар GM Uzbekistan AJ фаолиятига алоқадор эмас. Диққатли бўлишингизни сўраймиз”, — таъкидланади баёнотда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.