GM Uzbekistan яна бир бор машиналар нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди

GM Uzbekistan яна бир бор машиналар нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Мижозлар Ўзбекистонда монопол мавқега эга “GM Uzbekistan” машиналарини етказиб бериш ойлаб кечикиши ҳақида шикоят қилиб келади, деб ёзмоқда Sof.uz.

Ширкатнинг маълум қилишича ижтимоий тармоқларда тарқалган “GM Uzbekistan” ширкати автомобиллари нархи ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Компания нарх-наво борасидаги ўзгаришлар www.gmuzbekistan.uz расмий сайти орқали эълон қилинишини уқтирган.

Қайд этилишича, автомобилларни етказиб бериш муддати кечиккан ҳолларда ширкатнинг +99871 147-14-14 ишонч телефонига қўнғироқ қилиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.