GM Uzbekistan янги нархларни эълон қилди

GM Uzbekistan янги нархларни эълон қилди

GM Uzbekistan АЖ автомобиллар сотуви қайта йўлга қўйилганини маълум қилади.

Компания хабарига кўра, айрим моделдаги автомобиллар нархи ўртача 7,7 фоиз оширилган. «Спарк», «Нексия» ва «Кобальт» сингари аҳоли ўртасида харидоргир бўлган моделларнинг нархи ўзгаришсиз қолдирилган.

Таъкидланишича, 2018 йил 1 августгача тузилган, жисмоний шахслар томонидан камида 85 фоиз ва юридик шахслар томонидан 100 фоизлик тўловлар амалга оширилган шартномалар бўйича автомобиллар етказиб бериш шартномада кўрсатилган нархлар ва шартлар асосида амалга оширилади.

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.