GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди

GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди

Асакадаги GM Uzbekistan ҚК заводи август ойидаги йиллик профилактикадан сўнг ўз ишини қайтадан йўлга қўйди.

«Режали-эҳтиётдан қилинадиган ишлар жадвалида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар муваффақиятли якунланиб, 5 сентябрдан Асака автозаводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди», — дейилади хабарда.

Айни пайтда завод кўзда тутилган режа параметрларига мувофиқ тарзда штат режимида фаолият кўрсатмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.