GM Uzbekistan заводларининг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

GM Uzbekistan заводларининг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

“Ўзавтосаноат” GM Uzbekistan ва GM Power Train Uzbekistan корхоналарининг акцияларини сотиб олмоқда ҳамда Ўзбекистонга (Porsche, Volkswagen, Audi, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Skoda, SEAT, Scania ва MAN компанияларининг эгаси бўлган) Volkswagen концернини жалб этиш бўйича ишламоқда. Шунингдек, мамлакатимизга Хитой ва Жанубий Корея компаниялари кириб келиши мумкин, деб ёзмоқда autostrada.uz сайти.

31 май куни ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзавтосаноат” компаниясининг бошқарув раиси Умиджон Салимов “Ҳозир General Motors акцияларининг 10 фоизи қолди... Биз график бўйича акцияларни тўлиқ харид қилишда давом этяпмиз”, деди

Шунингдек Салимов GM Uzbekistan заводларининг номини бутунлай ўзгартириш режалаштирилаётганлигини ҳам айтди.

Газета.узнинг ёзишича, шу кунларда GM Powertrain Uzbekistan мотор заводи бўйича ҳам музокаралар кетяпти. АҚШ компанияси заводнинг 70 фоиз акциясига эгалик қилади. Бу ерда ишлаб чиқаришни диверсификациялаштириш ва бошқа автомобиль русумлари учун ҳам мотор йиғиш масаласи муҳокама этилмоқда.

GM Ўзбекистон автосаноатига техник хизмат кўрсатиш ва бутловчи қисмлар етказиб беришда давом этади. Ўз навбатида “Ўзавтосаноат” General Motorsнинг айрим русумларини ишлаб чиқаришни давом эттириши мумкин.

“GM Uzbekistan алянси” концепцияси доирасида GM Advisory Services компанияси тузилади. Унинг фаолияти консултатив ва техник кўмак етказишга йўналтирилади.

Бу ўзгаришларнинг барчаси Ўзбекистонда енгил автомобиллар бозорини демонополизациялаш ва Chevroletдан бошқа брендларга йўл очишга йўналтирилгандир. Масалан, “Ўзавтосаноат” Хитой енгил машиналарини йиғишни режалаштирмоқда. Ушбу компания Хитойнинг ўзида ва дунёда йирик мавқега эга ширкат ҳисобланади.

Шу билан бирга импорт автомобилларнинг бож тўлови миқдори камайтирилиши ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"