GM Uzbekistanнинг Россиядаги савдоси 10 ойда 49 фоизга пастлади

GM Uzbekistanнинг Россиядаги савдоси 10 ойда 49 фоизга пастлади

Жорий йилнинг январидан октябригача 17119 дона GM Uzbekistan автомобили Россияда сотилган, деб хабар берилмоқда. Ўтган йилнинг айни даврига нисбатан (33427 автомобиль) сотилиш даражаси 48,9 фоизга тушган. Октябр ойида Россияда 1621 автомобиль сотилган, бу ўтган йил октябрдаги кўрсаткичдан (1819 автомобиль) 10,9 фоизга кам.

Умуман олганда Россияда янги енгил автомобиллар ва енгил тижорий автомобилларнинг савдоси 38,5 фоизга қисқарди ва йил ҳисобида 129,95 минг машинагача тушди. Энг савдоси қизғин 10 авто Россияда ишлаб чиқарилган автомобиллардир. Январдан октябргача Россияда ҳаммаси бўлиб 1,323 млн енгил машина сотилган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"