GM ва Honda биргаликда водородда юрувчи автомобиль яратишади

GM ва Honda биргаликда водородда юрувчи автомобиль яратишади

General Motors компаниясининг глобал маҳсулотларни яратиш бўйича ижрочи вице-президенти Марк Реусс ва Honda япон авиакомпаниясининг Шимолий Америка минтақаси бўйича операцион директори Тошиаки Микошиба «илғор технологияларга тааллуқли муҳим эълон»ни маълум қилишни мўлжаллаб қўйишган. Ҳозирча тафсилотлар ошкор этилмаган. Honda ва GM 2013 йилдаёқ ёнилғи ячейкаларидаги тизимнинг кейинги авлоди ва водородни сақлаш технологияларини яратиш бўйича альянс ташкил этишганди.

Ёнилғи ячейкаларидан қувватланувчи моделлар автомобилсозларга иссиқҳона газларининг чиқарилишини камайтиришга қаратилган федерал ва давлат дастурлари ҳисобига маблағ келтиради, деб ёзмоқда Kun.uz.

GM автомобиллар учун водород негизидаги ёнилғини яратиш устида 50 йилдан кўпроқ вақт давомида иш олиб боради. Водородда юрувчи синов прототипи – модернизациялашган Chevrolet Corvair ўтган асрнинг 60-йилларида чиққан.

Honda эса ўз томонидан, ўтган йил декабридан водород ёнилғи ячейкаларида ишловчи Clarity моделини Калифорнияда тақдим қила бошлади.

Октябрда Chevrolet компанияси двигатели водород ёнилғи ячейкаларида ишловчи концептуал армия йўлтанламасини намойиш қилганди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.