Голландия тўрт эшикли спорт автомобили ишлаб чиқаради

Голландия тўрт эшикли спорт автомобили ишлаб чиқаради

Янгилик Голландиянинг Spyker компаниясига тегишли. Голланд автомобилсозлари биратўла икки янги русум устида ишлашмоқда.

Тўрт эшикли машиналар билан бирга компания С12 суперкарининг янги авлодини ҳам тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Виктор Мюллер ахборот берди.

2016 йилнинг ноябрида Лос-Анжелесдаги автосалонда Spyker компанияси янги тўрт эшикли автомобилини намойиш этади. Мюллер хабар берар экан, янги русум С8 Peking-to-Paris кроссоверининг такомиллаштирилган версияси бўлишини ва истисно қилмади. V12 двигатель ўрнатилади, гибрид нусха чиқарилиши эҳтимолдан холи эмас.

Spyker Cars N.V эксклюзив спорт автомобиллари ишлаб чиқариши билан танилган. Машина, асосан, қўлда йиғилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"