Голландияда ишлатилган ҳожатхона қоғозидан йўл қурилди

Голландияда ишлатилган ҳожатхона қоғозидан йўл қурилди

Голландиянинг CirTec ва KNN Cellulose компаниялари шаҳар канализациясининг оқова сувини филтрлаб, таркибидан целлюлоза – ҳожатхона қоғозининг асосий компонентини ажратиб олувчи қурилма яратди. Унга WwTP Geestmerambacht деб ном берилди. Бу ҳақда National Geografic хабар бермоқда.

Номи мураккаб қурилма кунига 400 кг тозаланган целлюлоза ажратиб беради. Олинган маҳсулотнинг бир қисми таннархи ўта арзонлиги учун Буюк Британияга экспорт қилинмоқда. Инглизлар ундан биокомпозит тайёрлайди.

Қолган маҳсулотдан эса голландлар йўл хом ашёси ўрнини босувчи гранулалар тайёрлашга киришди. Ҳожатхона қоғозидан шоссе бўйлаб 1 км узунликда тажрибавий йўл участкаси барпо этилди.

Велойўлак каттароқ транспортга бардош берадими-йўқми – ноаниқ, чунки ҳали синаб кўрилгани йўқ. Аммо хом ашё жуда кўп. Голландлар ҳар йили 180 тонна ҳожатхона қоғози ишлатади. Бунчалик кўп қоғоздан сифатли целлюлоза тайёрласа бўлади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"