“Гондурас” маркаси йўлтанламас суперкар ишлаб чиқармоқчи

“Гондурас” маркаси йўлтанламас суперкар ишлаб чиқармоқчи

Россияда Honduras Motorsport номли фирма иш юритиб келади. Яқинда “Шайтан 2.0” номли ғилдираклари баланд, мутлақо йўл танламайдиган автомобилни шу фирма тақдим этган. Энди эса Honduras маркаси “йўлтанламас суперкар” яратишни режалаштирмоқда. Ҳозирча, суперкарнинг шартли номи – “Ураган” (Бўрон).

Бўрондек кучли машинанинг орқасига Chevrolet Corvetteникидай 505 от кучига эга 7 литрли двигатель ўрнатилади. Автоматик узатмалар қутиси, Unimog вездеходининг кўприклари ва ташқи диаметри 54 дюймли ғилдираклар қўйилади.

Гондурас суперкарининг кузови карбондан ишланади. Лойиҳанинг бошқа тафсилотлари ошкор этилганича йўқ.

Шайтан 2.0

Шайтан 2.0

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"