Google ясаётган юк машинасининг биринчи суратини кўринг

Google ясаётган юк машинасининг биринчи суратини кўринг

Фоточаққонлардан бири Калифорния йўлларида “Гугл”нинг янги юк машинасини суратга туширишга муваффақ бўлди.

Google ушбу шов-шувли лойиҳани 2009 йилда бошлаган. Ўтган давр мобайнида серияли автомобиллар (масалан, Lexus RX кроссовери) базасида “Гуглмобил” прототиплари ва Firefly электромобили ясалди. Firefly 2015 йилда умумфойдаланиш йўлларига чиқди, бироқ ўтган йилнинг охирида Google Self-Driving Car лойиҳаси Waymo компаниясига ўтказилди. Waymo бошқа автомобилсозлик компаниялари билан автоном бошқарув соҳасида ҳамкорлик ўрнатиб келарди.

Яқиндагина Waymo Firefly синовдан қайтганлигини ва энди йўлга чиқмаслигини билдирди. Шундан сўнг “веймо”чилар Chrysler Pacifica Hybrid базасидаги ҳайдовчисиз минивэнини ишлаб чиқарди. Минивэнда кўп сонли датчик ва камералар бор, дастурий таъминоти аввалдан “гугломобил”да синовдан ўтган.

Шу кунларда эса Калифорния йўлларида Peterbilt 579 юк машинаси суратга олинди. Google маҳсулоти бўлган бу машина ҳам автоном бошқарув учун қатор сенсорлар билан жиҳозланган. Масалан, кабинасида ултратовушли сенсор ва лидар мавжуд, каттакон олд бамперининг ортида радар яширинган.

Waymo юк автомобили устида ишлаётгани ҳақидаги хабарни ўтган ойнинг бошида эълон қилган. “Гуглмобил”лар узоқ масофаларга ҳайдовчисиз юк ташиш учун мўлжалланяпти. Инженерлар эса саккиз йиллик тажрибасини машинага сарфлаш билан овора. Шунга қарамай, ҳозирча, бу кўк машинани ҳайдовчи бошқармоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"