Грузияга қора автомобиллар керак эмас

Грузияга қора автомобиллар керак эмас

Тўғри, Грузия ҳукумати Туркманистонга ўхшаб барча фуқароларга оқ машина минишга буйруқ бергани йўқ, фақат давлат хизматчиларини қора рангли автомобиллардан воз кечишга ундамоқда. Бу ғоя мамлакатнинг бош вазиридан чиқди. Унинг айтишича, қора “Жип”лар кишида салбий ҳиссиёт қўзғайди, хусусан, унинг ўзида ҳам. Бироқ бошқа рангни қабул қилиш мумкин.

Грузиялик амалдорлар бунгача қора автомобилда юришни хуш кўрарди. Энди улар севимли автомобилларидан воз кечиши ёки бошқа рангга бўятиши лозим. Чунки вазирнинг талаби ҳужжат билан мустаҳкамланмоқда.

Бироқ мухолифат амалдорларни бошқа рангли автомобилга эмас, арзонроқ автомобилга ўтқазиш кераклигини айтди.

Грузиянинг аввалги президенти Михаил Саакашвили ўз даврида амалдорларни машинадан тамоман воз кечиб велосипед ҳайдашга даъват қилган, ўзи тез-тез велосипед ҳайдарди. Аммо амалдорлар ундан ўрнак олгани йўқ.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"