Ҳафтада бир марта Тошкентдан Жиддага самолёт парвоз қилади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейс йўлга қўймоқда, деб ёзди Podrobno.uz.
Чоршанба куни авиакомпания раҳбарияти шу мавзуда музокара ўтказди. Унда авиакомпания ҳамда Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, “Зиёрат-туризм” соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар вакиллари иштирок этди. Учрашув якунига кўра Миллий авиакомпаниямиз самолётлари ҳафтада бир марта Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида учадиган бўлди.
Жиддага сафар қилувчиларга Boeing 767, 787 Dreamliner авиалайнерлари хизмат кўрсатади. Парвозлар жадвали ҳақида кейинроқ маълумот берилади.