Ҳафтасига беш мингта: Tesla ушбу кўрсаткични яна қанча ушлаб тура олади?

Ҳафтасига беш мингта: Tesla ушбу кўрсаткични яна қанча ушлаб тура олади?

Чамаси, Tesla компанияси Model 3 электромобили ишлаб чиқаришини ҳафтасига 5000 донага етказиб,  мақсадига эришган кўринади.  Ўтган якшанба куни Twitter’да  компания ишчилари томонидан «Model 3 5K Club» деб пост қўйилган  сурат пайдо бўлди.

Ўтган қишда Tesla раҳбари Илон Маск 2018 йилнинг учинчи чорагигача электромобиль ишлаб чиқариш кўрсаткичи ҳафтасига 5000 донага олиб чиқилади, деб ваъда берган эди. Reuters нашри тарқатган маълумотда айтилишича, беш мингинчи Model 3’нинг якуний тафтиши 1 июль, маҳаллий вақт билан соат эрталаб 5 да якунланган. Илон Маск ҳозирча  7000 электрокар ишлаб чиқаргани ҳақда маълум қилган - Model S ва Model X’ни қўшиб ҳисоблаб, албатта. Эҳтимол, режанинг уддалангани ҳақида Tesla шу ҳафтада эълон қилиниши кутилаётган молиявий ҳисоботида расман маълум  қилиши мумкин.

Аввал бошдан, Tesla ушбу кўрсаткичга ишлаб чиқаришни автоматлаштиришнинг энг юқори даражасига чиқариш эвазига   2017 йилнинг декабрь ойида эришишини режалаштирган эди. Кейинроқ Илон Маск бу хато бўлганини тан олган. Роботлардан  ҳаддан зиёд кўп фойдаланиш ишлаб чиқаришни аксинча, секинлаштириб юборди. Жадвал бўйича кўрсаткичга чиқиб олиш учун  Model 3’ни йиғиш апрель ойидан бошлаб уч сменада ташкил этилди. Иккинчи чоракнинг охирига келиб эса, компания ишлаб чиқариш майдонида узунлиги 45 метрли чодир тиклади ва ушбу чодир остига яна бир  йиғув линеясини ўрнатди.

Айрим экспертлар Tesla’нинг  Model 3’ни йиғиш суръатини келгусида ҳам  шу зайлда  ушлаб туролмаслигини таъкидлашмоқда.  – Компания барча куч-ғайратини  янги моделни йиғишга ташлади ва шундай юқори кўрсаткичга эришди, бироқ бу, қисқа муддатли ягона  сакрашдир. Бундай суръатда доимий равишда ишлашнинг асло имкони йўқ, – дейишмоқда улар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Tesla

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.