Haval йўлтанламасларига янги мотор ўрнатилди

Haval йўлтанламасларига янги мотор ўрнатилди

Май ойидан бошлаб Хитойда Haval H9 йўлтанламасининг янги моторли фахрий русуми (флагман) савдога чиқади.

Хитойликлар уч литрли твин-турбо бензинли моторни серияли равишда ишлаб чиқаришни бошлади. Мотор 2 хил: 295 от кучи (480 Н∙м) ва 310 от кучи (650 Н∙м). Инженерлар Хитойда ишлаб чиқарилаётган моторлар орасида айлантириш моменти энг юқорилигини (650 Н∙м) фахр билан таъкидлашди.

Бундан ташқари Haval H9нинг асос модификациясига такомиллашган икки литрли турбомотор ўрнатилади. Унинг қуввати 218 от кучидан 241 от кучигача оширилган, айлантириш моменти эса 324 Н∙мдан 350 Н∙мга етган. Экспортга чиқариладиган машиналарга икки литрли 187 от кучига эга (420 Н∙м) турбодизель ўрнатиш мўлжалланяпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"