Ҳайдовчи, сиз милиция ходимини видеотасвирга олишингиз мумкин

Ҳайдовчи, сиз милиция ходимини видеотасвирга олишингиз мумкин

Айрим ҳолатларда ҳайдовчи ва милиция ходими ўртасида келишмовчилик юзага келади. Хўш, бундай ҳолатда ўз вазифасини адо этаётган ДАН ходимини видеотасвирга туширса бўладими? Аксарият ҳолатларда бунга ДАН ходими эътироз билдириши табиий.

Дилшодбек исмли йигитнинг шу мазмунда виртуал қабулхонага йўллаган мурожаатига берилган жавоб ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унга асосланадиган бўлсак, бу амалнинг қонунга ҳеч қандай зид жойи йўқ.

Дилшод билан қандай ҳодиса юз берган эди? Маълум бўлишича, ДАН ходимлари билан унинг орасида зиддият келиб чиққан. Шунда у тартиб посбонларини видеога ола бошлаган. Ички ишлар ходимлари уларни видеога олиш мумкин эмаслигини, бунинг учун қамоқ жазоси кўзда тутилганлигини айтиб пўписа қилган. Дилшодбек ички ишлар ходимларини видеога олганлиги учун белгиланган жаримани тўлашни ҳам рад этган ҳамда воқеага ойдинлик киритишни сўраб Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган.

letter

Унга берилган жавоб хатида “Сизнинг 2016 йил 29 октябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси қонун ва қонуний ҳужжатларида Ички ишлар идоралари ходимларини видеотасвирга ёки фотосуратга олиш тақиқланиши юзасидан бирон бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас”, деб ёзилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"