Ҳайдовчиларга ЙПХ ходимларини фото ва видеога олишга рухсат берилди

Ҳайдовчиларга ЙПХ ходимларини фото ва видеога олишга рухсат берилди

Bаниҳоят, Ўзбекистонда кўплаб можароларга сабаб бўлаётган ҳолатга аниқлик киритилди – ЙПХ ходимларини суратга олишга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда Норма.уз.

“Ўзбекистонда 4 декабрдан бошлаб ЙПХ ходимлари ҳаракатларини фото ва видео суратга олишга расман рухсат берилди. Фақат фото ва видео суратга олиш таъқиқланган жойлар бундан мустасно”, - дейилган хабарда.  

Ундан ташқари, хабарда айтилишига кўра, ҳайдовчилар учун видеога олиш – кўнгилли иш бўлса, ЙПХ ходимлари учун бу - мажбурий амалиётга айланади. 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча ЙПХ ходимлари танага мустаҳкамланадиган мобил камера билан жиҳозланади. Камераси бўлмаган ходимга - ҳужжат тақдим этиш шарт эмас, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 4 декабрь куни қабул қилинган 975-сонли қарорида  ЙПХ ходимлари фаолиятига доир муҳим ўзгаришлар киритилган. Хусусан, ходимлар фақат белгиланган жойларда хизмат олиб боришлари, уларнинг яшириниши мумкин эмаслиги ҳақида айтиб ўтилган.  

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.