Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш қайта бошланди

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш қайта бошланди

Янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тизими яна ишга тушди, деб хабар қилмоқда “Водители Ташкента” гуруҳи  аъзолари.

“Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш жараёни бироз осонлашган. Соат 14:00 да етиб келдим. Ариза ёзишга 2 дақиқа вақт кетди. Ундан сўнг кассага пул тўладим. Бунга  кассада навбат бўлгани туфайли 10  дақиқа вақт кетди. Кейин ҳужжатларни 3 хонага топширдим – 15 дақиқа. Сўнг 5 кабинетда суратга тушдим – яна 10 дақиқа. Ўша ерда барча ҳужжатларни қолдирдим. Кейин кутиб турдим. Умман ҳамма югур-югурга 2 соатдан кам вақт ва 126 минг сўм пул кетди”, — деб ёзиб қолдирган Дильшод Насыров номли фойдаланувчи.

Унинг айтишига кўра, янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва экзамен варақаси керак бўлган холос. Тўланган пулнинг 121 минг сўми кассага 5 минг сўми ариза тўлдиришга кетган.

“Шундан бошқа ҳеч қандай маълумотнома ёки сизни бир йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибангиз борлигини тасдиқлайдиган автомобил техпаспорти  керак эмас!”, — деб қатъий маълумот билдирган гуруҳ аъзоси.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолат Файзободдаги ЙҲХБда 15 феврал куни бўлиб ўтган. Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш вақтинча тўхтатилганини хабар қилган эдик.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.