Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш учун тўловнинг янги миқдорлари тасдиқланди

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш учун тўловнинг янги миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғи билан автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун янги тўлов ставкалари тасдиқланди. Янги намунадаги ушбу ҳужжатлар жорий этилиши муносабати билан киритилган ўзгартишлар 17 октябрдан кучга кирди.

Автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома учун тўлов миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан 70 фоизига қадар оширилди. Вақтинчалик гувоҳнома учун тўлов эса ЭКОИҲнинг 20 фоизини ташкил этади.

Шикастланган ёки ўғирланган гувоҳнома дубликати учун тўлов ҳам ЭКОИҲнинг 70 фоизини, йўқотилгани учун эса ЭКОИҲнинг 1 баробари, йўқотилган вақтинчалик гувоҳнома учун — белгиланган сумманинг 5 баробари миқдорида тўлов ундирилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишдаги тўлов ставкаси ҳам ЭКОИҲнинг 20 фоизидан 70 фоизига қадар оширилди. Йўқотилган гувоҳнома ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш тўлови ЭКОИҲнинг 10 фоизи миқдорида белгиланди.

Йўқотилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги гувоҳнома ёки йўқотилган янги намунадаги гувоҳнома дубликатини олиш учун тўлов ЭКОИҲнинг 1 баробари миқдорида этиб белгиланди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.