Ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириш бўйича Америка чемпиони

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириш бўйича Америка чемпиони

Полиция одатий текширув юзасидан 21 яшар Диллон Гарсиани тўхтатган, деб ёзмоқда NBC. Аммо йигитчанинг ҳайдовчилик гувоҳномани сўнгги уч йил ичида 81 марта олиб қўйилиб, бу гал ҳам ноқонуний ҳаракатланаётган бўлиб чиқди. Албатта, у томонларда беш-ўн сўм қистириб қутулишнинг имкони йўқ, машина олиб қўйилди ва қоидабузарга отнинг калласидек жарима ёзилди.

Ёш ҳайдовчи тез-тез йўл қоидасини бузгани етмагандек жаримани тўлашдан бўйин товлаб, суддан қочиб юргани ҳам маълум бўлди. Қонун устун бўлган Америкада қоидабузарлар бунчалик ўзини қўйиб юргани қизиқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"