Ҳайдовчининг мастлиги танасидан чиққан терга қараб аниқланади

Ҳайдовчининг мастлиги танасидан чиққан терга қараб аниқланади

Сан-Диегодаги Калифорния университети инженерлари қондаги алкогол миқдорини ўлчовчи янги арзон мослама ихтиро қилишди.

Мослама узунлиги 1 см электрон платадан иборат, трансфер қоғозча ва ионофорез тартибида ишлайдиган приёмникдан иборат. Олимлар оддий алкотестердан жуда кичкиналиги унинг афзаллигини белгилашини таъкидламоқда.

Мосламанинг ишлаш тартиби жуда оддий. Датчик терига электродли трансфер қоғоз ёрдамида ёпиштирилади. Тахминан шундай йўл билан, одатда, терига татуировка туширилади. Мосламанинг электродлари кучсиз ток ишлаб чиқаради, натижада татуировкада гел қатлами юзага келади, терига пилокарпин препарати тушади ва у тер сиздиради. Чиққан тердан датчик этанол концентрациясини аниқлайди.

Ихтиро муаллифларидан бири профессор Патрик Мерсьер нафасни текширувчи анъанавий алкотестерлар хато кўрсатиши мумкинлигини, янги мослама эса тўғри ишлашини урғуламоқда. Энг муҳими у жуда арзон, нархи бир неча центни ташкил этади.

Тўғри, бундай алкотестер фақат бир марта фойдаланишга мўлжалланган. Аммо олимлар унинг “умрини узайтириш” устида шуғулланмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"