Ҳайдовчисиз электр пойга машиналари пойгаси тўқнашув билан якунланди

Ҳайдовчисиз электр пойга машиналари пойгаси тўқнашув билан якунланди

2016 йилдан бошлаб ҳайдовчисиз автомобиллар ўртасида халқаро мусобақа Roborace расмий пойга ҳисобланади ва унинг мақсади сунъий онг имкониятларини намойиш қилишдан иборат. 19 февралда Буэнос-Айресда Formula E трассасида иккита ҳайдовчисиз пойга машинаси прототипи беллашди.

Машиналар нисбатан катта бўлмаган тезликда ҳаракатландилар, бироқ маррага соатига 185 км тезлик билан келган бир машинагина ўз имкониятларини намойиш қила олди. Иккинчи машина маррага етиб бора олмади. Бунга у бурилишни кескин бошлаб, бошқарувни қўлдан чиқаргани сабаб бўлди.

Пойга ташкилотчилари тўқнашувда бирорта пойгачи жабр кўрмаганини айтиб, бундай пойгаларнинг устунлигини қайд қилишди. Ҳозирча бир нарса аниқ бўлди: тўқнашувга учраган автомобиль учун дастурий таъминот яратганлар ҳали ўз устларида ишлашлари керак экан.

Автомобиллар оддий  пойга машиналаридан унча фарқланмаганлар: иккала болиднинг конструкциясида ҳайдовчи учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, бироқ пойга вақтида бу ўриндиқлар бўш бўлган. Машина яратувчиларининг айтишларича, ушбу синов моделлари янада такомиллашади. Ҳайдовчисиз пойга автомобиллари аввал ҳам оддий трекларда синалган, бироқ автопилотда ишловчи иккита элекроболид бундай шароитларда илк марта беллашди.

Формула Е пойгалари Халқаро автомобиль федерацияси FIA’нинг  батареяларда ишловчи ва электроприводлар эвазига ҳаракатланувчи электр пойга болидлари чемпионати ҳисобланади.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.