Ҳайдовчисиз электрли болид намойиш этилди

Ҳайдовчисиз электрли болид намойиш этилди

Шу йилнинг кузида Roborace болиди Formula E чемпионатининг дастлабки босқич пойга мусобақаларида қатнашади.

Автомобиль дизайни бир қанча фильмларда келажак автомобиллари дизайнининг муаллифи бўлган Даниэль Саймонга тегишли. Саймон автомобиль қиёфасини яратишда аэродинамикага катта эътибор қаратгани ҳамда анъанавий антиқанот, сплиттер ва спойлерлардан воз кечганини гапирди.

Ҳаммаси бўлиб 20та Roborace болиди тайёрланди. Уларнинг барчаси техник жиҳатдан ўхшаш, бироқ дастурий таъминотини ўзгартирса бўлади. Энг қизиғи, бу электроболидларни радио орқали бошқариш мумкин. Автоҳалокат юз бермаслиги учун тўқнашувдан сақловчи тизимлари мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"