Ҳайдовчисиз “КамАЗ” ишлаб чиқарилиши эълон қилинди

Ҳайдовчисиз “КамАЗ” ишлаб чиқарилиши эълон қилинди

 Компания автоном бошқарувли юк машиналарини ялпи ишлаб чиқаришни тўққиз йилдан сўнг бошлайди. Бу ҳақда Петербург халқаро иқтисодий форумида компания раҳбари Сергей Когогин маълум қилди.

“Биз 2025 йилдан ялпи ишлаб чиқаришга ўтишни мўлжаллаяпмиз. Мамлакатимиз йўлларида 2018 йилдан бошлаб “КамАЗ”ни синаш режамизда бор”, деди “КамАЗ” бош директори.

Директор ҳайдовчисиз автомобилни ясашнинг техник масалалари бўйича муаммо йўқлигини айтди. Аммо жиддий муаммоларнинг бири меъёрий база ва жавобгарлик даражасидир. Яъни автоном “КамАЗ” ЙТҲ содир этса, масъулият кимга юкланиши назарда тутиляпти. Сергей Когогин бу масала билан тегишли ишчи гуруҳ шуғулланаётганини билдирди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"