Ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл (видео)

Ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл (видео)

Италияда ҳамма йўллар Римга олиб боради. Ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл эса Россиянинг Амур областида қурилган. Маҳаллий аҳоли дабдурустдан тугаб қолган йўлга “ўлим участкаси” деб ном берди. Тасаввур қилинг: асфалт ётқизилган трассада соатига 100 км тезликда кетяпсиз, тўсатдан йўл тугаб қолди, уёғи ўрмон.

Ушбу ҳолни амурлик фуқаро федерал трассанинг таъмирланган участкасида видеолавҳага туширди.

Маҳаллий нашрнинг ёзишича, йўлнинг бу участкаси 2016 йилда фойдаланишга топширилган. Албатта, бу боши берк йўлдир. Сиз юқорида томоша қилган видео интернетга чиқиб кетгандан кейин маҳаллий йўл хизмати участкага киришда ахборот берувчи йўл белгиси борлигини айтди. Бундан ташқари, йўлсозларнинг обрўсини тўкувчи бунақа видеолар тарқалмаслиги учун яна қўшимча белгилар ўрнатишга ваъда беришди. Шундай қилиб парадоксал ҳодиса ўз ечимини топди. Сиз йўлсозларнинг бундай ғаройиб ихтироларини учратганмисиз? Бизга йўлланг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"