Ҳинд автомобилидан Россия ногиронлар машинаси тайёрлайди

Ҳинд автомобилидан Россия ногиронлар машинаси тайёрлайди

Bajaj компаниясининг автомобили Россияда сотилиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Рус автомобиль нашрлари ёзишига кўра, жаҳоннинг энг арзон автомобили ҳисобланган Bajaj Qute моделига ўзгартириш киритиб, имконияти чекланган фуқаролар учун тақдим этилади. Бунинг учун махсус қўлда бошқариш механизми машинага ўрнатилади. Харажат 7,5 минг рублни ташкил қилади. Bajajнинг дастлабки тижорий русумлари 2016 йилнинг май ойида мамлакатга етиб келиши кутилмоқда.

Qute ҳужжатга кўра квадроцикл ҳисобланади. Бу категориядаги автомобиллар Россиянинг умумфойдаланиш йўлларида юриши мумкин. “В” категорияли ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.

Qute моделида бир цилиндрли, 216 см куб ҳажмли ва 13.5 от кучига эга двигатель бор. 400 кг тош босувчи ушбу автоквадроцикл тезлиги 70 км/соат гача чиқади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"