Ҳинд хэтчбеки фотоайғоқчилар назарига тушди

Ҳинд хэтчбеки фотоайғоқчилар назарига тушди

Ҳиндистоннинг Tata Motors компаниясига тегишли чўнтакбоп хэтчбек модели устомон сураткашлар назарига тушди. Tata Zica номли автомобиль расми дарҳол интернет тармоғида тарқалди.

Расм завод майдончаларидан бирида олингани тахмин қилинади. Компания Tata Zicaнинг ташқи қиёфаси итальян инженерлари томонидан ишланганини расман тасдиқлади. Тарқалган гап-сўзларга кўра, машинанинг 1,4 литрли двигатели бензин ва дизелга мосланган. Zica яқин кунларда седан туридаги кузов билан ҳам ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Янги хэтчбекнинг асосий харидорлари, ҳозирча, ҳиндларнинг ўзидир. Аммо иш юришиб кетса, экспортга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"