Ҳиндистон йўлларида VIP-мансабдорларга жой йўқ

Ҳиндистон йўлларида VIP-мансабдорларга жой йўқ

Ҳиндистонда маҳаллий мансабдорларнинг машинасига ялтилловчи маёқ (мигалка) ўрнатиш тақиқланди, деб ёзмоқда ВВС. Янги қарор 1 майдан кучга киради. Ҳукумат бу қарорни йўлдаги қатновни енгиллаштириш ва VIP-шахсларни камайтириш мақсади билан тушунтирмоқда.

Бундан бери махсус сигнал мосламасини тез ёрдам, полиция, ўт ўчириш ва қутқарув хизмати машиналари ўрнатиши мумкин холос. Ҳинд мансабдорлари машинасига ўрнатишни хуш кўрадиган қизил ялтилловчи маёқ энди бирор автомобилда бўлмайди.

“Мигалка”ли машиналар йўлда тартибсизлик келтириб чиқаришда кўпдан бери айбланади. Бундан ташқари ҳаракатнинг бошқа қатнашчиларига ноқулайлик туғдиради. Қолаверса, мансабдорлар автомобилининг маёғидан тирбанд йўлларни айланиб ўтишда имтиёз сифатида фойдаланади.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ушбу қарорни Twitter микроблогида шарҳлар экан “ҳар бир ҳиндий истиснодир, ҳар бир ҳиндий VIP-шахсдир”, деб ёзди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"