Ҳиндистонликлар Wrangler’ни эслатувчи Hammer йўлтанламасини яратди

Ҳиндистонликлар Wrangler’ни эслатувчи Hammer йўлтанламасини яратди

Ҳиндистоннинг DC Design компанияси Делидаги моторшоуда йўлтанламаснинг модификацияси Mahindra Thar – Hammer’ни намойиш этди, деб ёзади Daryo.uz.

Автомобиль қаттиқ том, кўриниши ўзгарган бамперлар ва кенгроқ олд қанотларга эга бўлди.

Ташқи кўринишдан ташқари йўлтанламаснинг салони ҳам ўзгартирилган: чарм безакли янги эшик панеллари ўрнатилган, томга ёруғлик диодли ёриткич монтаж қилинган, алоҳида орқа ўриндиқлар билан жиҳозланган.

Mahindra Thar йўлтанламасига 105 от кучини берувчи 2,5 литрлик дизел мотор ўрнатилган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.